Аммо юнон файласуфлари манҳажига зид йўл тутишларига келсак, файласуфлар фақат ҳужжатгагина суянардилар. Улар бу ҳужжатларни кичик ва катта муқаддимадан бошлаб, кейин натижага етадиган мантиқий йўллар билан ташкил этардилар. Нарсалар учун жавҳар ва араз каби сўзлар ҳамда истилоҳларни ишлатардилар. Бунинг натижасида турли ақлий муаммоларни қўзғаб, уларга ҳиссий ёки воқеий бўлмаган мантиқий йўллар билан ёндашардилар.
Ақл идрок қилгану идрок қилмаган, табиатда-ю табиат ортидаги нарсалар ҳақида, ҳисга оид ёки унга дахлсиз ҳамма нарса ҳақида баҳс юритишга изн берган бу йўналиш - Қуръонни ақлга асос қилиш эмас, балки ақлни Қуръонга асос қилишга олиб боради. Демак, таъвилдаги бу жиҳатнинг пайдо бўлиши ва улар ўз наздида ақл ҳар қандай жиҳатни идрок қила олади, деб билган ҳар хил йўналишлари табиий эди. Бу нарса улар ўртасида катта ихтилофларни вужудга келтирди. Агар бир жамоанинг раъйи «ихтиёрийлик»ка олиб бориб, «мажбурийлик»ни таъвил қилса, бошқа жамоанинг раъйи «мажбурийлик»ни исботлаб, «ихтиёрийлик» оятларини таъвил қилар эди. Баъзи бирлари эса янги бир раъй билан у иккисининг раъйини мувофиқлаштиришга интиларди. Барча мутакаллимлар учун икки иш кўзга кўриниб қолди: бири ҳужжат келтиришда ҳис этилган нарсаларга эмас, балки мантиққа ва масалаларни тузишга суяниш,
32-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|